Загрузка
Загрузка
Илиқ кунлар келмоқда. “Ўзгидромет” келаётган ҳафтанинг об-ҳавоси ҳақида  маълум қилди
Жамият

Илиқ кунлар келмоқда. “Ўзгидромет” келаётган ҳафтанинг об-ҳавоси ҳақида маълум қилди

415
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” навбатдаги ҳафтанинг батафсил об-ҳаво башоратини тақдим этган.

“Қишнинг охириги ойи боши учун ҳарорат меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқори бўлган жуда илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво бўлади. Жума кунига кундуз куни термометр кўрсаткичи 14-17 даража илиқга етади”, -дея маълум қилишмоқда синоптиклар.

Бугун республиканинг кўпчилик вилоятларида меъёрга яқин бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати охирги кунга нисбатан пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади.

Эртага Туркманистон орқали Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.

Иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, жума куни 14-17 даража илиққача кўтарилади.

Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи сақланиб туради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+