Загрузка
Загрузка
Илья Варламов Самарқанддаги “махлуқ-уй”ни дидсизлик ва ўзбошимчалик даврининг ёдгорлиги сифатида  сақлаб қолишни таклиф қилган
Жамият

Илья Варламов Самарқанддаги “махлуқ-уй”ни дидсизлик ва ўзбошимчалик даврининг ёдгорлиги сифатида сақлаб қолишни таклиф қилган

732
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли россиялик блогер Илья Варламов Самарқанддаги “махлуқ-уй”ни бузмасдан, уни дидсизлик ва ўзбошимчалик даврининг ёдгорлиги сифатида сақлаб қолишни таклиф қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Самарқандда ману шундай ғалати, йирик тошли гул ёки лола бошоғига ўхшаш бир уй бор. Айтишларича, уни бузишмоқчи эканлар. Фикримча, бу ажойиботни бузиш катта хато бўлади. Уни дидсизлик ва ўзбошимчалик даврининг ёдгорлиги сифатида сақлаб қолиш лозимдир. Бузиш керак бўлса, манзарани ёпиб турган унинг ёнидаги   оқ бинони йўқотиш керак”, - дея таъкидлаган у.

Эслатиб ўтамизки, мана бир неча кундан буён фойдаланувчилар Самарқанд ёнида қурилган баланд бинони муҳокама қилишмоқда. Бинога “махлуқ-уй” деб ном қўйишган. Ҳақиқатан ҳам, видеони кўрсангиз, гўёки шамолда қимирлаб турган ва номутаносиб кўринган бинода одамлар қандай яшаши мумкинлига ҳайрон қоласиз.

Қурилиш вазирлигининг баён этишича, маҳаллий фуқаро уйининг бир қисмини бузиб, қурилишга рухсат берувчи шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, икки қаватли ертўлага эга 11 қаватли меҳмонхона биносини қурган. Қурилиш пайтида у бир неча бор огоҳлантирилган, объект қурилишини тўхтатиш тўғрисида кўрсатмалар олган. Айни пайтда ҳокимлик бинони бузиш зарурлиги тўғрисида хулоса берган, аммо эгаси бу масала бўйича судга мурожаат қилиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...