Загрузка
Загрузка
Ислом Каримов мажмуаси ёнидаги 37 гектарлик ҳудуд очиқ жамоат паркига айлантирилади
Жамият

Ислом Каримов мажмуаси ёнидаги 37 гектарлик ҳудуд очиқ жамоат паркига айлантирилади

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида жойлашган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектар майдонни комплекс ривожлантириш ва аҳоли учун очиқ жамоат паркига айлантириш ишлари бошланди. Мазкур ташаббус Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева томонидан июль ойида пойтахт истироҳат боғларини кўздан кечириш ва уларни аҳоли учун ноқулайликларсиз очиқ ҳамда шинам маконга айлантириш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида амалга оширилмоқда. 

Хабарларга кўра,​ лойиҳа доирасида парқда очиқлик ва қулайлик, экология ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтириш, шунингдек, замонавий инфратузилмани барпо этишга алоҳида эътибор қаратилади. 

Шунингдек, ушбу чора-тадбирлар пойтахтнинг экологик муҳитини яхшилаш, марказий кўчалар ва уларга туташ майдонларда яшил ҳудудлар кўламини кенгайтиришга қаратилган. 

Олдинроқ Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги "Сайилгоҳ" ("Бродвей") ҳудудида жойлашган бино ва иншоотлар ягона "дизайн-код" асосида реконструкция ва таъмирланиши айтилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...