Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Исроилнинг Бухоро ҳамжамияти Мирзиёевга мурожаат йўллаб, Юлдуз Усмонованинг антисемит руҳидаги чиқишларига эътибор беришни сўрамоқда. Бу ҳақда Bukharian Times газетасига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, 13 май куни таниқли ўзбек хонандаси ўз ижтимоий тармоқларида Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро юзасидан баёнот эълон қилган эди. Бу баёнот ҳам Bukharian Times томонидан ҳам нашр этилган. Хусусан, Юлдуз Усмонова шундай деган: "Биз Фаластин томонидамиз. Исроилга ҳам Аллоҳнинг балоси бордир”.
"Бу илиқ сатрларни қалбимиздаги оғриқ билан ёзмоқдамиз, чунки меҳмондўст ўзбек халқи орасида сўнгги йилларда Исроилда бўлаётган воқеаларни тушунмасдан ва ўйлаб кўрмасдан Исроил халқи ва ҳукуматини Фаластин халқига қарши жиноятда айблайдиган одамлар бор деб, ҳеч ким ўйламаган! "Провокация" сўзининг маъносини тушуниб етган, ўзини ҳурмат давлат ҳар бир ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини англаган кўплаб давлатлар бизни қўллаб-қувватламоқда”, - дейилмоқда мурожаатда.
"Фақат Исроил армияси уйларни бўшатиш ва хавфсиз жойларга кўчиш ҳақидаги варақалар юбориши мумкин. Шу билан бирга, Исроил мусулмонлар билан эмас, балки ислом ақидапарастлари, Эрон ва шунга ўхшашларнинг раҳбарлиги ва молиявий кўмаги остида яҳудий давлатини ер юзидан қириб ташламоқчи бўлган террорчилар билан урушмоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усманованинг ёлғон манбаларга таяниб, бўлаётган ишларнинг барча параметрларини тарозига солмай айтган гаплари Исроилга ва айниқса бизга, Бухоро яҳудийларига қаттиқ ҳақоратдир!",- қайд этмоқда Исроилнинг Бухоро ҳамжамияти.
"Биз демократия ва ҳар ким ўз нуқтаи назарини билдиришга ҳақли эканини тушунамиз. Лекин бўлаётган воқеаларнинг аксини айтиш ва шу тариқа ўзбек ҳалқини бизга қарши қўйиш унинг томонидан жуда ҳунук ҳаракат. Ўзбекистон диний эътиқод бўйича қўшниларидан қўрқмай, бизга ўз элчисини жўнатган МДҲдаги биринчи мамлакат ҳисобланади. Ўзбекистон билан бугунги кунгача алоқаларимиз яхши ва дўстона бўлган ва шундай давом этади. Ишончимиз комилки, Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳеч бир антисемит мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик кўпригини буза олмайди! Ўзбекистон ҳукумати иккита қўшни - Исроил ва Фаластин мухторияти ўртасида бугун нима бўлаётганини билмаган ҳолда ўз ҳиссиётларини жиловлай олмаётганларни чақириб олиб, жавоб талаб қилишига умид қиламиз", - дейилмоқда мурожаатда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас