Загрузка
Загрузка
Иссиқ бўлади. Синоптиклар дам олиш кунларининг об-ҳавоси ҳақида маълумот беришган
Жамият

Иссиқ бўлади. Синоптиклар дам олиш кунларининг об-ҳавоси ҳақида маълумот беришган

611
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Республикада қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кутилмоқда, ҳарорат 37 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди республиканинг шимолий-шарқий ҳудудлари устида шаклланган юқори циклон таъсири остида бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуруқ ва шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиш вақтида 18-23 м/с га етиши ва чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин”,- дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

Куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30° дан ошмайди.

Эртага об-ҳавонинг беқарорлиги фақат республиканинг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Марказий ва жанубий-шарқий вилоятларнинг айрим ҳудудларида чанг-тўзонлари билан шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 27-32° атрофида бўлади.

Якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича деярли қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 33-35° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 36-37° гача кўтарилади.

3-4 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+