Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини эълон қилган.
“Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Эрон ҳудудидан келадиган ёзги ҳарорат қийматларига хос бўлган жуда иссиқ ҳаво таъсирида бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуруқ, асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғади”, - дея хабар беришмоқда синоптиклар.
Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 32-35° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида 38° гача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° кўпдир, бироқ бу қийматлар ушбу кунлар учун ҳароратнинг мутлоқ максимумидан кам. Энг илиқ йилларда ушбу муддатларда кундузги ҳаво ҳарорати 38-40° гача, жанубда 40-42° гача кўтарилган.
Ҳафтанинг охирига келиб, ҳарорат 27-30° гача пасаяди, бундай ҳолат Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши билан боғлиқ бўлади.
20-21 май кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
17-20 май кунлари ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи мавжуд.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас