Загрузка
Загрузка
Иссиқ кунлар тобора яқинлашмоқда. Синоптиклар жорий ҳафтанинг об-ҳаво маълумотини беришган
Жамият

Иссиқ кунлар тобора яқинлашмоқда. Синоптиклар жорий ҳафтанинг об-ҳаво маълумотини беришган

628
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Ўзбекистонликларни ёмғирсиз илиқ ҳаво қаршиламоқда, ҳафта охирида эса ҳарорат 32 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.   

“Бугун республика ҳудудининг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида атмосфера фронти ўтишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Республиканиннг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 24-28° атрофида бўлади”, -дея маълум қилишмоқда синоптиклар.

Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат 27 апрелда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.

27 апрель куни шимолда ва чўл ҳудудларида, 28 апрелда эса республика бўйича айрим жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафта ўртасида Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига кундузги ҳаво ҳарорати 27-32° гача кўтарилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...