Загрузка
Загрузка
Канаданинг Condor компанияси Ўзбекистондаги газ конларида янги технологияларни жорий этади. Ишлаб чиқарилган барча газ мамлакатда қолади
Жамият

Канаданинг Condor компанияси Ўзбекистондаги газ конларида янги технологияларни жорий этади. Ишлаб чиқарилган барча газ мамлакатда қолади

102
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Канаданинг Condor компанияси Газли ҳудудининг саккизта конида газ қазиб олиш учун янги технологияларни жорий этади. Қазиб олинган ёқилғи тўлалигича ички бозор учун мўлжалланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Туркия, Қозоғистон ва Ўзбекистонда нефт ва газ қидириш ва қазиб олиш билан шуғулланувчи    Condor Energies Inc., компанияси Ўзбекистон ҳукумати билан газ қазиб олиш самарадорлигини ошириш бўйича шартнома тузган ва "Ўзбекнефтгаз" билан биргаликда 2024 йилнинг биринчи чорагида - асосий экологик аудит ва техник текширувлар якунлангандан сўнг иш бошлашни режалаштирмоқда.

Қўшма лойиҳа табиий газнинг ички захираларини кўпайтиради ва углерод чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, қазиб олинган газнинг бутун ҳажми ички фойдаланиш учун мўлжалланган.

"Биз Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ва захиралар ҳажмини ошириш бўйича "Ўзбекнефтгаз" нинг стратегик операцион ҳамкори бўлганимиздан хурсандмиз", – дея изоҳ берди Condor президенти ва бош директори Дон Стру.

Condor компаниясининг таъкидлашича, янги келишув Ўзбекистонга конларни оптималлаштириш учун янги технологияларни жорий этиш, газ қазиб олишнинг ўсиши ва қўшимча хорижий инвестициялар ҳисобига солиқларнинг кўпайишидан фойда олиш имконини беради.

Ижобий омиллар сифатида маҳаллий аҳоли ўртасида бандликнинг кўпайиши ва касбий тайёргарликни такомиллаштириш имконияти ҳам қайд этилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...