Загрузка
Загрузка
Халқ таълим вазирлиги мактабларда таътил кунлари бошланишини эълон қилди: уларнинг коронавирус туфайли кўчирилиши ҳақидаги миш-мишлар ёлғон бўлиб чиқди
Жамият

Халқ таълим вазирлиги мактабларда таътил кунлари бошланишини эълон қилди: уларнинг коронавирус туфайли кўчирилиши ҳақидаги миш-мишлар ёлғон бўлиб чиқди

525
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавируснинг тарқалиши сабабли мактаб таътилининг бир ҳафтага кўчирилиши ҳақидаги миш-мишлар ёлғон бўлиб чиқди. Халқ таълими вазирлигининг таъкидлашича, ўқувчилар аввалги йиллардагидек, 21 март куни таътилга чиқишади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Илгарироқ, ижтимоий тармоқларда мактаблардаги таътил 15 мартдан бошланиши тўғрисидаги хабарлар тарқалганди.

Аммо, Халқ таълими вазирлиги бу хабарни расман инкор этиб, таътилнинг бошланиши ўзгармаслигини билдирди. Баҳорги таътил даври 21 март куни бошланиб, 7 календарь кун давом этади.

Бундан ташқари, вазирлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабларда COVID-19 коронавирусининг тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга қаратилган қўшма қарор қабул қилинган, касалликнинг олдини олиш бўйича тавсиялар акс эттирилган плакатлар чоп этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...