Халқ таълими вазирлиги нима сабабдан тўққизинчи синф битирувчиларига   шаҳодатномаларнинг асли берилмаётганини тушунтирди
Жамият

Халқ таълими вазирлиги нима сабабдан тўққизинчи синф битирувчиларига шаҳодатномаларнинг асли берилмаётганини тушунтирди

762

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Халқ таълими вазирлиги нима сабабдан тўққизинчи синф битирувчиларига шаҳодатномаларнинг асли берилмаётганини тушунтирган. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда. 

“Ўзбекистонда 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилгани сабабли, аксарият 9-синф ўқувчлари таълимни ўз мактабида давом эттиради, уларнинг шаҳодатномаларининг оригинали ҳам мактабда сақланади. Агар 9-синфдан кейин ўқувчи бошқа мактабга ёки академик лицейга ўқишга қабул қилинса, ушбу ўқишга кирган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома (талон) асосида шаҳодатноманинг оригинал нусхаси бериб юборилади. Бу масалада ота-оналар мактаб директорига мурожаат этишлари мумкин”, -дея хабар бермоқда вазирлик.

11 йиллик мажбурий таълимни тамомлаганидан сўнг эса уларга аттестатлари тантанали равишда топширилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+