Загрузка
Загрузка
Хитойлик шифокорларнинг янги гуруҳи COVID-19га қарши курашишга  кўмаклашиш учун Ўзбекистонга етиб келди
Жамият

Хитойлик шифокорларнинг янги гуруҳи COVID-19га қарши курашишга кўмаклашиш учун Ўзбекистонга етиб келди

360
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Хитойнинг Цзянси анъанавий Хитой табобати университети шифокор ва мутахассисларидан иборат навбатдаги гуруҳ Ўзбекистон тиббиёт ходимлари билан COVID-19 пандемиясига оид маълумотлар билан ўртоқлашиш, ҳамкорликда касаллик кенг тарқалишининг олдини олиш, назорат қилиш ва уни даволаш ишларига кўмаклашиш учун Тошкентга етиб келди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Ушбу сафар икки давлат раҳбарларининг COVID-19 га қарши кураш юзасидан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишуви доирасида «Beizhong Yilin Pharm Co. Group» фармацевтика компанияси билан биргаликда ташкил этилган.

Ташриф давомида хитойлик мутахассислар Ўзбекистон ҳудудларидаги турли тиббий муассасаларида бўлиб, COVID-19 пандемиясига қарши кураш, ушбу юқумли касаллик профилактикаси, уни назорат қилиш ва даволаш борасида ўзбекистонлик ҳамкасбларига кўмаклашади.

Бундан ташқари, хитойлик шифокорлар ва мутахассислар Тошкентда яқинда очилган Ўзбекистон-Хитой анъанавий табобат марказида бошқа касалликларга дучор бўлган фуқароларга замонавий ва анъанавий даволаш усулларидан фойдаланган ҳолда сифатли тиббий хизмат кўрсатадилар.

Таъкидлаш лозимки, Марказий Осиё минтақасида ушбу турдаги энг йирик ҳисобланган мазкур марказ замонавий соғлиқни сақлаш тизимига анъанавий Хитой ва Ўзбекистон халқ табобати усулларини кенг жорий қилиш борасида икки томонлама ҳамкорликни жадаллаштириш имконини беради. Бу соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...