Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ҳиндистоннинг Panorama Studios киностудияси томонидан Ўзбекистонда Khuda Hafiz (Асрагувчи Худо) номли романтик фильми суратга олинмоқда. БУ ҳақида “Ўзбеккино” Миллий агентлигига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Фильмни суратга олишда Ҳиндистон, АҚШ, Россия ва бир қатор Европа давлатларидан 150дан ортиқ актёрлар жалб қилинган. Шунингдек, лойиҳада Муқимий номидаги Ўзбек мусиқий драма театрининг истеъдодли актёри Отабек Ҳақбердиев ҳам иштирок қилмоқда. Суратга олиш жараёнида Ўзбекистонинг техник ходимлари қатнашишмоқда. Тахминларга кўра, Ҳинд киночилари томонидан Ўзбекистонда 1 миллион долларга яқин маблағ сарфланади. Фильм Тошкент ва Хивада суратга олинади. Кейинчалик ижодий гуруҳ ўз фаолиятини Ҳиндистонда давом этади.
Фильм режиссёри таниқли кинотанқидчи Таран Адарш фильм ҳақидаги маълумотни ўзининг Twitterдаги саҳифасида эълон қилган. Khuda Hafiz романтик жангари жанрида суратга туширилиб, бош ролни актёр Видот Джамвалл ижро этади. Фильмнинг илк намойиши 2020 йилда режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас