Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Администрациясида бир қатор кадрлар тайинлови ва лавозимдан озод этиш ҳолатлари юз берди.
Хусусан, Акрамжон Фозилов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Шунингдек, Азиза Қурбонова Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари, Хушнуд Худойбердиев эса департамент бошлиғи ўринбосари лавозимларига тайинланди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фарруҳ Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари — Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Тегишли фармойишлар Президент Администрацияси раҳбари томонидан имзоланган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Изоҳлар мавжуд емас