Загрузка
Загрузка
Яманда ҳусийлар Адан шаҳридаги президент саройи мажмуасига ракета ҳужум қилди
Дунё

Яманда ҳусийлар Адан шаҳридаги президент саройи мажмуасига ракета ҳужум қилди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Яманнинг Ҳусийлар ҳаракати сешанба куни жанубий Адан шаҳрида жойлашган президент саройи мажмуасига ракеталар ортди, бунинг натижасида икки нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди.

Президент саройи мажмуасида бўлган Яман бош вазири ва Вазирлар маҳкамаси аъзолари жабрланмаган. Ахборот вазири Муаммар ал-Эрянийнинг сўзларига кўра, ҳусийлар мажмуага бешта ракета отишган.

Ҳусийлар томонидан бошқариладиган "Саба" ахборот агентлиги эса ҳарбий амалдорга таяниб, гуруҳ мажмуадаги Саудия Арабистони офицерлари томонидан бошқариладиган ҳарбий амалиётлар штаби ҳамда қурол-яроғ омборларини нишонга олганини билдирган.

Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳнинг ҳарбий вакили Яҳё Сарининг таъкидлашича, Адан шаҳридаги Саудия Арабистони ҳарбий штабига берилган зарба гуруҳнинг "Саудия Арабистони ҳарбий объектларини қаерда бўлишидан қатъи назар нишонга олиш" сиёсатининг бир қисми ҳисобланади.

Ҳужумдан олдин уч нафар гувоҳ сарой атрофида баланд портлаш товушларини эшитганини маълум қилган.

Олдинроқ Ҳусийларнинг Саудия Арабистонига ракетали ҳужумлари ортидан Etihad ва Qatar Airways рейсларни тўхтатганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...