Загрузка
Загрузка
ОТБ Ўзбекистон электр тармоқларини модернизация қилиш учун 200 миллион доллар ажратади
Иқтисод

ОТБ Ўзбекистон электр тармоқларини модернизация қилиш учун 200 миллион доллар ажратади

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Бангкокда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масато Канда ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз битимини имзол

Маблағлар мамлакатнинг электр энергиясини тақсимлаш тизимини модернизация қилиш, йўқотишларни камайтириш ва таъминот ишончлилигини оширишга йўналтирилади.

Дастур доирасида Ўзбекистон бўйлаб 60 та электр тақсимлаш подстанцияси реконструкция қилиниб, рақамли бошқарув тизимлари жорий этилади.

Бу инвестициялар камида 3,3 гигаватт қувватга эга қайта тикланувчи энергия манбаларини тармоққа улаш имконини яратади ҳамда иссиқхона газлари чиқиндиларини йилига 23 минг тоннага камайтиради.

Мазкур лойиҳа ОТБ ва Жаҳон банкининг "Ўзаро тўлиқ ишонч механизми" (FMRF) доирасида амалга оширилмоқда.

Ой охирига қадар Жаҳон банки томонидан лойиҳа учун қўшимча 100 миллион доллар ажратилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва ОТБ 112 миллион долларлик чиқиндиларни бошқариш лойиҳасини муҳокама қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...