Загрузка
Загрузка
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик мигрантлар бир қатор соҳаларда ишлай олмайди
Жамият

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик мигрантлар бир қатор соҳаларда ишлай олмайди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат патенти асосида ишлайдиган хорижликларга тиббиёт, сартарошлик, косметология, чакана савдо ва фитнес соҳаларида меҳнат қилиш тақиқланди. Чеклов 2026 йил охиригача амал қилади.

Шаҳар маъмурияти мазкур қарорни норасмий бандликка қарши курашиш зарурати билан изоҳлаган. Бироқ тақиқ Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар — Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқароларига, шунингдек, ишлаш учун рухсатномага эга хорижликларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Янги тартибга кўра, меҳнат патенти билан ишлайдиган хорижликлар тиббиёт, сартарошлик хизматлари, косметология, чакана савдо, жисмоний тарбия ва фитнес клублари соҳаларида фаолият юрита олмайди.

Санкт-Петербургда хорижликларнинг меҳнат фаолиятига доир чекловлар аввал ҳам жорий этилган. 2025 йилда меҳнат патенти билан ишлайдиган мигрантларга такси ҳайдовчиси ва курьер бўлиб ишлаш тақиқланган, кейинчалик бу чекловлар 2026 йилга ҳам узайтирилган.

Россияда миграция сиёсатини кучайтириш жараёни 2024 йил март ойида Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир этилган терактдан кейин жадаллашган. Кейинги даврда мамлакатда ноқонуний миграцияни ташкил этиш учун жазолар кучайтирилди, айрим ҳолларда никоҳ орқали соддалаштирилган тартибда яшаш учун рухсатнома олиш имкониятлари чекланди ва рус тилини билмайдиган мигрантлар фарзандларини мактабга қабул қилишга тақиқ жорий этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...