Коронавирусга  қарши кураш штаби: Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар орасида қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда
Жамият

Коронавирусга қарши кураш штаби: Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар орасида қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда

1120

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш Штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар орасида қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилаётганини айтди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.

"COVID-19 – бу янги инфекция. Организм бу вирусга қарши антитаначаларни ишлаб чиқади. Ҳозирча бу антитаначалар қанчалик барқарор эканлиги ва организмни қанча вақт давомида ҳимоя қилиш номаълум. Бугунги кунда республикамизда коронавирус билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим», - деди у брифинг давомида.

Илгарироқ, коронавирусга қарши кураш Штаби аъзоси Нурмат Отабеков бир мавсум давомида COVID-19ни қайта юқтириш мумкин эмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...