Загрузка
Загрузка
Маҳаллаларда 350 та экологик қонунбузарлик аниқланди
Жамият

Маҳаллаларда 350 та экологик қонунбузарлик аниқланди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида ўтказилган рейдларда дарахтларни ноқонуний кесиш бўйича 62 та ҳамда чиқинди қоидаларини бузиш бўйича 285 та ҳолат аниқланиб, айбдорларга маъмурий жарималар қўлланилди. Биргина 3 август кунининг ўзида ҳудудларда 22 та шундай қонунбузарлик қайд этилиб, тегишли чоралар кўрилди. 

Pacмий хабарга кўра, энг кўп ҳуқуқбузарлик чиқиндилар билан муомала қилиш қоидаларини бузиш (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси) ҳиссасига тўғри келмоқда. Шунингдек, дарахт ва бўталарни ноқонуний кесиш ҳамда шикастлаш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси асосида жарималар қўлланилиб, атроф-муҳитга етказилган зарар миқдори алоҳида ҳисоблаб чиқилган. 

Ҳудудлар кесимида олганда, 3 август кунидаги қоидабузарликларнинг асосий қисми Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Навоий, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қайд этилган. 

Ҳозирда ушбу тадбирлар аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш ва яшил ҳудудларни муҳофаза қилишга қаратилган. 

Олдинроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган автомобиллар эгалари учун ҳар йиллик экологик компенсация тўловини жорий этиш таклиф қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...