Мария Захарова Ўзбекистонда рус тилига оид  вазият бўйича  изоҳ  берди
Жамият

Мария Захарова Ўзбекистонда рус тилига оид вазият бўйича изоҳ берди

571

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда иш юритувида рус тилидан фойдаланиш республика фуқароларининг манфаатларига мувофиқ келади. Пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистонда давлат идораларининг ўзбек тилида иш юритиши зарурлиги бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётганлиги юзасидан изоҳ берди.

"Ўзбекистон томонининг мурожаатларига асосан, мамлакатда рус тилини ўқитишнинг тўлиқ дастурини яратиш бўйича фаол қўшма ишлар олиб борилмоқда", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу борада етказиб берилаётган ўқув, ўқув-услубий ва бадиий адабиётлар сонини кўпайтириш, қўшимча рус тили марказларини очиш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларига рус мутахассисларини юбориш, ўзбекистонлик абитуриентлар учун Россия олий ўқув юртларида "рус филологияси" ва бошқа мутахассисликлар бўйича бюджет жойлари квоталарини кўпайтириш ҳақида гап кетмоқда.

"Биз юқоридаги қонун лойиҳаси бўйича оммавий ахборот воситаларида юзага келган муҳоқамаларга эътибор бердик. Ҳозирча унинг тарафдорлари кўп бўлмаганга ўхшайди. Изоҳларнинг аксарияти рус тилининг расмий иш юритувида тўлиқ сақлаб қолиниши тарихий ўтмиш ва муносабатларимизнинг замонавий сифатига тўла мос келиши ва энг муҳими - Россияда ўқиш ёки ишлашни афзал кўрадиган кўп сонли Ўзбекистон фуқароларининг манфаатига мувофиқ эканлиги ҳақида далолат бермоқда”, - дея таъкидлади Захарова.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...