Марказий банк фуқаро яшаш жойида бўлмаган тақдирда карантин  пайтида  унга  пенсия  етказиб бериш тартиби бўйича тушунтириш берди
Жамият

Марказий банк фуқаро яшаш жойида бўлмаган тақдирда карантин пайтида унга пенсия етказиб бериш тартиби бўйича тушунтириш берди

464

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Марказий банк пенсинерларни қизиқтириб келаётган долзарб саволлардан бири - агар фуқаро яшаш жойида бўлмаса ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойда яшаб турган бўлса, карантин пайтида қандай унга пенсия қандай юборилиши бўйича жавоб қайтарди. Бу тўғрисида мубиримиз хабар бермоқда.

"Пенсия жамғармасининг туман ва шаҳар бўлимлари махсус дастур асосида пенсия тўлаш қайдномаларини пенсионер яшаш манзили бўйича Халқ банкининг тегишли филиалларига юборишади. Ушбу   қайдномаларга асосан пенсия маблағлари филиалларга юборилиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этилгандан ва қайдномага имзо қўйилганидан кейин пенсия олувчига нақд пул тўланади. Карантин даврида пенсия тўловлари пенсионерларнинг яшаш жойига Халқ банки томонидан етказиб берилади”,- дейилмоқда Марказий банк берган хабарда.

Агар фуқаро пенсияни тақсимлаш пайтида яшаш жойида бўлмаса ва вақтинча бошқа ҳудудда истиқомат қилса, у ҳолда маблағлар Пенсия жамғармасига қайтарилади. Қолган маблағлар кейинги ойга ҳисобланиб тўланади.

Гарчи фуқаро вақтинча яшаш жойида рўйхатга олинган бўлса, у Пенсия жамғармасининг шу тумандаги филиалига мурожаат қилиб, уни вақтинча яшаш жойи бўйича тўлов   қайдномасига киритиш (манзилни аниқ кўрсатган ҳолда) ва пенсия тўловларини вақтинчалик яшаш жойи бўйича молиялаштиришни сўраши мумкин.

Шу муносабат билан, пенсия пулларини нақд шаклда олаётган пенсионерларга Халқ банкининг шахсий пенсия - овердрафт карталарини очиш ва кейинчалик пенсия маблағларини банк карталарига ўтказиш тавсия этилади.

Бу пенсионерларга қатор қулайликларни тақдим этади:

- биринчидан, пенсия жамғармалари пенсионер қаерда бўлишидан қатъий назар ойнинг биринчи кунларида пенсия овердрафт картасига ўтказиб берилади;

- иккинчидан, агар кейинги пенсия тўловигача маблағ тугаб қолса, пенсионер ойлик пенсиянинг 50 фоизигача бўлган миқдорда фоизсиз овердрафт қарзини олиши мумкин;

- учинчидан, картадаги маблағлар учун 8 фоиз миқдорида йиллик ҳисобланишидан ташқари, уларни Ҳалқ банкининг банкоматлари орқали фоизсиз нақдлаштириш имкони мавжуд.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+