Загрузка
Загрузка
Марказий банк  пластик карталарни тўғри дезинфекциялаш йўллари  ҳақида гапириб берди
Жамият

Марказий банк пластик карталарни тўғри дезинфекциялаш йўллари ҳақида гапириб берди

1903
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникация сиёсати Департаменти директорининг ўринбосари Акмал Назаров Тошкентда ўтказилган брифингда пластик карталарни тўғри дезинфекция қилиш, микроқарз олиш ва уйдан чиқмасдан туриб ОТМ учун шартнома пулини тўлаш тартиби ҳақида гапириб берди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

Унинг айтишича, банк картасидан ҳар сафар фойдалангандан сўнг дизенфекция қилиш жуда муҳим саналади.

"Лекин ўткир кимёвий воситалар, масалан, ацетон, қурилишда ишлатиладиган аралашма ёки 96 фоизли спирт кабилар билан банк картасини тозаламаган маъқул. Бунинг сабаби шундаки, мазкур воситалар банк картаси устидаги рақами, амал қилиш муддати ва карта сақловчисининг фамилия, исми-шарифи билан боғлиқ реквизитларини ўчириб юбориши мумкин. Бундай воситалар банк карта микрочипига тегиб, унинг куйишига ва банк картасини яроқсиз ҳолга келтириши мумкин",- дея таъкидлади у.

Назаровнинг сўзларига кўра, банк картасига шикаст етказмаслик учун дорихоналарда сотиладиган оддий антисептик воситалар ёрдамида дезинфекциялаш тавсия этилади. Бундан ташқари, банк вакили банк картасига микроқарз олиш ва карантин шароитида ўқиш учун шартнома пулини нақд шаклда тўлаш имкониятларига ҳақида сўз юритди.

"Агар мижозлар қарзга муҳтож бўлса, улар банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн-микроқарз ва кредит карталар каби банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Айни пайтда доимий иш ҳаққига эга бўлган жисмоний шахслар тижорат банкларнинг мобил илова-дастурлари ёрдамида банк карталари орқали онлайн-микроқарзлар олишлари мумкин. Ушбу хизматлар 11 тижорат банки томонидан тақдим этилади", - деди у.

Назаровнинг таъкидлашича, ушбу хизмат турлари ва шартлари бўйича расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва банкларнинг мобил иловалари орқали маълумот олиш мумкин.

Шартнома тўлови ҳақида гап кетадиган бўлса, Марказий банк вакилининг сўзларига кўра, талабалар тўловни қуйидаги усуллар орқали амалга оширишлари мумкин:

- Биринчидан, яшаш манзилига яқин бўлган банк муассасаларига ташриф буюрган ҳолда чакана клиринг тизими орқали нақд ёки нақдсиз шаклда бюджет ташкилотлари (хусусан, олий таълим муассасалари) учун очилган шахсий ғазна ҳисоб-варағи ва бошқа реквизитларни тақдим этиш орқали тўлов қилиш;

- Иккинчидан, банкларнинг мобиль иловаларидан фойдаланиб, банк картаси орқали бюджет тўловлари сифатида тегишли суммани ўтказиш имкониятлари мавжуд.

“Ҳозирги пандемия шароитида банклар мижозларнинг аризаларини масофадан туриб, яъни веб-сайтлари орқали қабул қилишмоқда ва зарур идентификациядан ўтказган ҳолда, банк карталарини етказиб беришмоқда. Шундан сўнг, банк картасини cash-in функцияси мавжуд банкоматлар орқали нақд пул билан тўлдириб, кейинчалик банк картасини мобиль иловага бириктириш натижасида контракт тўловларини амалга ошириш мумкин. Cash-in функцияси мавжуд банкоматларнинг дислокацияси ҳақидаги маълумот Марказий банк расмий веб-сайтида жойлаштирилган”, - деди Назаров.

Бундан ташқари, талаба уйига яқин ҳудудда жойлашган тижорат банки филиалининг "Call markazi"га мурожаат қилиши ва ушбу мурожаат асосида банк ходимлари унинг уйига келиб, барча санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда, контракт пулини олий ўқув юрти ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш имконияти ҳам яратилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...