Загрузка
Загрузка
Марказий Осиёда АҚШ визаларини рад этиш бўйича Ўзбекистон етакчи бўлди
Жамият

Марказий Осиёда АҚШ визаларини рад этиш бўйича Ўзбекистон етакчи бўлди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон B1/B2 - туристик ва ишбилармонлик визалари бўйича рад этишлар сони бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

АҚШ Давлат департаментининг 2024-йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда рад этишлар фоизи 64,41 фоизни ташкил этган. Яъни, Ўзбекистондан келган учта талабгордан деярли иккитасига АҚШга кириш рад этилган.

Иккинчи ўринда 58,80 фоиз кўрсаткич билан Туркманистон бормоқда. Кейинги ўринларда Қозоғистон - 46,29%, Тожикистон - 45,24% ва Қирғизистон - 39,14% турибди.

Рад этишларнинг юқори даражаси Америка консулликлари томонидан ўтказиладиган текширувларнинг кучайтирилиши билан изоҳланади.

Эслатиб ўтамизки, АҚШнинг бутун дунё бўйлаб элчихоналари ва консуллик бўлимлари талабалар учун янги суҳбатларни вақтинча тўхтатиш бўйича кўрсатма олган. Бу Оқ уйнинг аризачиларнинг ижтимоий тармоқларини текширишни кенгайтириш режалари билан боғлиқ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...