"Мароқанд нефть базаси" компаниясига янги директор тайинланди
Жамият

"Мароқанд нефть базаси" компаниясига янги директор тайинланди

96

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сайдалихон Юнусов "Мароқанд нефть базаси" масъулияти чекланган жамияти директори лавозимига тайинланди. Мазкур тайинловга қадар у соҳада турли масъул лавозимларда фаолият юритиб келган.

Юнусов янги лавозимга ўтгунга қадар "Ўзбекнефтгаз" компанияси Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш департаментининг Нефт маҳсулотларини сифат ва миқдор жиҳатидан мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси сифатида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, "Мароқанд нефть базаси" тизимидаги корхоналар ҳудудларни нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва маҳсулотлар сақланишини назорат қилиш билан шуғулланади.

Олдинроқ "Ўзбекнефтгаз" компанияси бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов раислигида ўтган йиғилишда "Нефтгазмонтаж" корхонасидаги тизимли муаммолар кескин танқид қилиниб, бир қатор раҳбарлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди. Бунга корхонада кузатилган уруғ-аймоқчилик, молиявий интизомсизлик ва ишчиларга ноябрь ойидан буён ойлик тўланмаётганлиги асосий сабаб бўлган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...