Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан “Мен ўқиган синф хонаси” янги лойиҳа иш бошлади.
Лойиҳа доирасида собиқ битирувчилар ўзлари ўқиган мактабдаги жонажон синф хоналарини тўлиқ таъмирлаб, замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаб беради.
Лойиҳа илк қаҳрамони Бухоро шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси, Бухоро Давлат Университети профессори Баҳодир Маъмуров.
У тайёрлаган синф хонаси ўқувчи ва ўқитувчиларимиз учун Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги ва "Билимлар куни"га муносиб совға бўлди.
Изоҳлар мавжуд емас