Загрузка
Загрузка
МИБ директорининг  ўринбосари:  карантин ўзбекистонликлар электроэнергия ва газ учун  тўламасликларини билдирмайди
Жамият

МИБ директорининг ўринбосари: карантин ўзбекистонликлар электроэнергия ва газ учун тўламасликларини билдирмайди

2569
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Карантин жараёни фуқароларда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун ҳақ тўланмайди деган нотўғри тушунчага олиб келмаслиги керак. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси (МИБ) директорининг ўринбосари Шавкат Хайдаров Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Мажбурий ижро бюроси ходимлари коммунал тўловларни ўз вақтида амалга ошираётган ва қарзлари бўлмаган фуқароларни безовта қилишаётгани йўқ.

"mib.uz расмий веб-сайти орқали истеъмолчилар электроэнергия ва маиший чиқиндилар учун мавжуд қарзлар тўғрисида маълумот олишлари, шунингдек, аниқланган қарзларни онлайн тарзда электрон шаклда тўлашлари мумкин. Шунингдек, истеъмолчилар коммунал тўловларни электрон тарзда PayMe, Paynet, Click, UPay ва бошқа мобиль тўлов тизимлари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўлашлари мумкин”, - дея таъкидлади у.

Ҳайдаровнинг қўшимча қилишича, МИБ идораларида фуқароларни масофадан, онлайн режимда қабул қилиш тартиби жорий этилган. Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси ходимларининг бевосита иштирокида амалга ошириладиган тадбирларни ўтказиш борасида хавфсизлик талаблари ва санитария меъёрларига риоя қилиш чоралари кўрилмоқда.

"1107" қисқа телефон рақами мавжуд. Фуқаролар куну-тун ишлайдиган Call-center қўнғироқ қилиб, Бюро фаолияти билан боғлиқ барча саволларга жавоб олишлари мумкин ",- деди у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...