Загрузка
Загрузка
Мирзиёев: Худо хохласа, шу ойнинг охирида метрополитеннинг  Сергели йўналишини очамиз
Жамият

Мирзиёев: Худо хохласа, шу ойнинг охирида метрополитеннинг Сергели йўналишини очамиз

431
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Давлат раҳбарининг матбуот-хизматига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, метрополитеннинг Сергели йўналишини жорий йилнинг охирида очиш режалаштирилган.

"Ёдингизда бўлса, коронавирус пандемиясидан янада кучлироқ бўлиб чиқишни мақсад қилгандик. Бугун мана шу қийин йил якунига етаётган бир пайтда, ишонч билан айтишимиз мумкинки, ҳаракатларимиз ижобий натижа бермоқда. Ахир дунёда ва Ўзбекистонда нималар юз бўлаётганини ўзингиз кўраяпсиз. Худо хоҳласа, шу ойнинг охирида метрополитеннинг Сергели йўналишини ҳам очамиз. Шундай ёруг кунлар кўпайсин", - деди Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 82,6 миллион долларни ташкил этиб, 7 километрлик йўлларни ётқизиш ва 5 та бекатнинг қурилиши режалаштирилган. Сергели йўналиши Чилонзор йўналишининг Олмазор метро бекати билан боғланиб, аҳоли зич жойлашган Сергели туманини марказ ва шаҳарнинг бошқа туманлари билан боғлайди.

Йўналиш мураккат геологик шароитлардан ўтган, бутун участка тўққиз балли сейсмик ҳудудда жойлашган бўлиб, буларнинг барчаси лойиҳалашда ҳисобга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...