Москвада аста-секинлик билан мигрантларни қурилишда ишлатишдан воз  кечилади. Уларнинг меҳнати ўта қимматга тушмоқда
Жамият

Москвада аста-секинлик билан мигрантларни қурилишда ишлатишдан воз кечилади. Уларнинг меҳнати ўта қимматга тушмоқда

647

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Москвада аста-секинлик билан   мигрантларни қурилишда ишлатишдан воз кечилади. Бу ҳақда Москванинг вице-мэри Адрей Бочкарёв маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда шаҳардаги қурилиш объектларида асосан Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган 40 мингга яқин мигрант ишламоқда. Пандемия олдидан уларнинг сони 120 минг кишига етганди. Қурилиш объектларида мигрантнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳозирги пайтда 50-60 минг рублни ташкил қилади, бир йил олдин 30 минг рубль эди.   Унин қўшимча қилишича, айни пайтда кўплаб мигрантлар 80 минг рубль эвазига ҳам ишлашни хохламайди.

"Фақат битта йўл бор. Хитойда ишчиларнинг иш ҳақи рублга ўтказганда ўртача 150 минг, фин ишчисининг -240 минг, Буюк Британияда-250 минг рублни ташкил қилади. Улар четдан ишчи олиб келмайди. Қурилиш мажмуасидаги ҳамкасбларим ва пудратчиларга Москва шаҳри қурилиш объектларида чет элллик иш кучисиз фаолият юритиш имконини берадиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифасини қўйяпман", - дея таъкидлади у.

Қурилиш жараёни уч баробар камроқ одам талаб қилиши керак ва уларнинг маошлари икки ёки ҳатто уч баробар кўп бўлиши лозим. Натижада икки баробар тезроқ қурамиз. 

"Бу захиралар қаерда? Биринчиси, объектнинг қурилиш жараёнининг технологик ечимлари. Мисол учун, объектда сув тарқатиш тугунини йиғишингиз мумкин, ёки уни линияда йиғиш имконияти ҳам мавжуд. Кейин жараённи механизациялаш босқичи келади. Мен АҚШ, Буюк Британия, Швецияда ишлаганман. Мисол тариқасида Skanska компанияси айтадиган бўлсак, катта устун ўрнатиш учун жой танланади. Бетонлаштиришни бир киши - швециялик фуқаро амалга оширади. У барча керакли асбобларни ўзи билан олган. Лойиҳалаш ва қурилишнинг бутун жараёни шундай ташкил қилинганки, ходимлар сонини камайтиришга қаратилган. Лекин ишчилар анча яхши тайёрланган", - дея таъкидлади у.

Ёки деворларни шувашни олайлик. Тўртта ишчи ўрнига деворга аралашмани бир маромда шувайдиган битта станция қўйиш мумкин. Бизнинг соҳада самарадорликнинг катта заҳираси мавжуд.

Мигрантлар хизматидан воз кечиш бўйича тажриба аллақачон бошланган. Бир қатор қурилиш объектларида, масалан, режадаги рақам 450 киши бўлса, пудратчи ҳозир 170 киши билан ишламоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...