Загрузка
Загрузка
Омбудсман: Мубашшир Аҳмад ўз адвокати билдирган соғлиги ҳақидаги даъволарни рад этди
Жамият

Омбудсман: Мубашшир Аҳмад ўз адвокати билдирган соғлиги ҳақидаги даъволарни рад этди

52
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Навоий вилоятидаги 5-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо ўтаётган маҳкум Мубашшир Аҳмаднинг соғлиғи ва сақланиш шароитларини ўрганди.

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний блогер Алишер Турсуновнинг адвокати унинг соғлиғи ўта оғир даражага етгани ва эндиликда жазони ўташнинг деярли имкони йўқлигини маълум қилганди. Шундан сунг Омбудсман вакили колонияга бориб, маҳкум билан ҳоли тарзда (яккама-якка) суҳбатлашган. Ўрганиш натижаларига кўра, Мубашшир Аҳмаднинг соғлиғи ва муассасадаги шароитлар бўйича жиддий эътирозлар аниқланмаган.

Маҳкум тиббий ёрдам сифатидан шикояти йўқлигини, мунтазам текширувдан ўтаётганини билдирган. Соғлиғидаги баъзи ўзгаришлар аввалдан мавжуд бўлган сурункали касалликлар билан боғлиқлиги ва керакли муолажалар олаётгани қайд этилган.

У ўз хоҳиши билан ошхона ишларига жалб этилган. У иш вақти меъёрлари бузилмаётгани ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилинаётганини тасдиқлаган.

Омбудсман вакилига озиқ-овқат ва яшаш шароитлари бўйича шикоятлар тушмаган. Маҳкумга соғлиғини инобатга олган ҳолда белгиланган норма асосида таом берилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Навоий вилоятидаги вакил 2025 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида ҳам ушбу муассасада бўлган. Ўшанда ҳам Мубашшир Аҳмад томонидан ҳеч қандай мурожаат ёки шикоят келиб тушмаган эди. Ҳозирги ташриф давомида ҳам маҳкум вакилга бирор бир масалада ёрдам сўраб мурожаат қилмади.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида 8 октябрь куни диний блогерни  учта модда бўйича айбдор деб топганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...