Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мубашшир Аҳмад номи билан танилган Алишер Турсунов иши бўйича якуний суд мажлиси яна ўтказилмади. Олий судда Batafsil.uz мухбирига бунинг сабаби маълум қилинди.
Эшитув бугун, 2 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида бўлиб ўтиши керак эди. Мажлис 8 ноябрга қолдирилди. Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, ҳозирда касаллик таътилида бўлган судьянинг бетоблиги сабаб кўчирилган.
Бу суд муҳокамасининг учинчи марта қолдирилиши. Дастлаб, якуний мажлис 22 сентябрга режалаштирилган эди, бироқ суд бошқа иш бўйича йиғилиш билан банд бўлгани учун у ўтказилмади.
Кўчирилган суд мажлиси 29 сентябрь куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ судьянинг касаллиги туфайли қолдирилган. Бу сафар уни бир ойдан кўпроқ вақтга кечиктиришди.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Турсуновнинг шов-шувли иши бўйича жараён 19 август куни бошланган эди. Унга Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айблов эълон қилинган, судланувчи уларнинг бир қисмини рад этган. Прокурор уни етти йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради.

Изоҳлар мавжуд емас