Мутахассис Covid-19ни даволашда хлорохиндан фойдаланиш хавфи хусусида айтиб  берди
Жамият

Мутахассис Covid-19ни даволашда хлорохиндан фойдаланиш хавфи хусусида айтиб берди

1615

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби эксперти Ҳабибулла Оқилов Covid-19ни даволашда хлорохиндан фойдаланиш хавфи хусусида айтиб берди. Мутахассис мазкур дори қачон ва қандай тавсия қилиниши, хлорохиндан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳақида тушунтириш берди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

Илгари хабар берганимиздек, 4 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус хлорохин билан даволаниши ҳақида айтган эди. Ушбу восита ўртача иммуносупрессив, ўзига хос ва ноодатий яллиғланишга қарши таъсир кучига эга.

Отабековнинг айтишича, илгари ушбу препарат безгакни даволашда фойдаланилган. Унинг ёрдамида республикада касаллик юқтирганларнинг 25 нафари соғайган.

Бироқ, 25 апрель куни CNBS канали маълум қилдики, бу дорини қабул қилган йигирмага яқин бемор вафот этганидан кейин олимлар коронавирусни даволаш борасида хлорохиндан фойдаланиш бўйича тадқиқотларни тўхтатишган.

Хабибулла Оқилов тушунтирганидек, гидроксиклорохин ёки хлорохин кўплаб мамлакатларда Covid-19ни даволашда самарали эканлиги намоён этган. Франция ва Хитой тадқиқотчиларининг фикрига кўра, уни қўллаш беморларда вирусли юкни сезиларли даражада пасайишига ёки йўқолишига олиб келади. Кўлга киритилган таъсир азитромицин билан кучайтирилади.

Ундан узоқ муддат фойдаланиш юрак аритмиясини келтириб чиқариши мумкинлиги сабабли, барча даволаш ишлари электрокардиограмма назорати ва кардиологларнинг доимий маслаҳати асосида ўтказилади.

Ушбу чора бошқа схемалар самарасиз бўлган ҳолларда фақат оғир тоифадаги беморларга нисбатан қўлланилади. Мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистонда вафот этган саккизта бемор орасида аритмиядан вафот этганлар йўқ.

Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, бундай дорилар мажмуи 65 ёшдан юқори бўлган, юрак ритмининг бузилиши, юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган беморлар, ҳомиладорлар ва болаларга қўлланилмайди. 

“Алоҳида қайд этиш керакки, мазкур инфекция янги бўлиб, жаҳон тиббиёти бундай вирусга биринчи марта дуч келди. Шунинг учун унга қарши қўланиладиган дорилар базаси ҳақидаги маълум вақт ўтиши билан гапириш мумкин”,- дея қўшимча қилди Ҳабибулла Оқилов.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...