Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга қарши кураш Штаби эксперти Севара Убайдулаева куз-қиш мавсумида ЎРВИ ва коронавирусдан қандай ҳимоя қилиниш мумкинлигини айтиб ўтди. Шунингдек, у гриппга қарши вакцина Covid-19ни юқтирганда қандай ёрдам беришини тушунтирди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Убайдуллаеванинг эслатиб ўтишича, куз-қиш мавсуми келиши билан турли хил ўткир респитатор вирусли инфекциялар авж олади. Инсон танаси бу даврда совуқ қишга мослашади ва оқибатда иммунитет сусаяди.
Коронавирус инфексиясининг юқиш хавфи ҳам ортади. Натижада кўплаб одамлар коронавирус билан бирга микс-инфекция, яъни ЎРВИга чалиниши оқибатида касалхоналар ва жонлантириш бўлимларига тушиб қолади. Бу тўғрисида мутахассис “Ўзбекистон-24” канали эфири давомида огоҳлантириб ўтди.
Севара Убайдуллаева таъкидлаганидек, профилактиканинг энг самарали ва исботланган усули – бу шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш: қўлни доимий совун билан ювиш, ниқоб тақиш ва масофани сақлаш ҳисобланади.
Бундан ташқари, мутахассис нима сабабдан гриппга қарши вакцина Covid-19 олдини олиш воситаси ҳисобланишини тушунтириб берди.
Эмлаш ЎРВИдан ҳимоя қилиши мумкин, бироқ коронавирусдан қутқармайди, деди Убайдуллаева. Шу билан бирга, ЎРВИ ривожланишининг олдини олиш қаторида гриппга қарши вакцина иммунитетни сақлаб қолиш имконини беради. Коронавирус юққан бўлса, бу ҳолда касаллик енгил ёки ўрта шаклда ўтади.
Изоҳлар мавжуд емас