Мутахассис нима сабабдан Ўзбекистонда коронавирусдан ёшлар вафот этаётганлигини  тушунтириб берди
Жамият

Мутахассис нима сабабдан Ўзбекистонда коронавирусдан ёшлар вафот этаётганлигини тушунтириб берди

898

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Тошкентда бўлиб ўтган брифингда нима сабабдан Ўзбекистонда коронавирусдан  ёшлар  ўлими қайд этилганлиги хусусида айтиб берди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

“Касалликдан ўлим ҳолати асосан катта ёшдагиларда, жарроҳлик амалиётларидан кейин, сурункали соматик касалликлар билан оғриган инсонларда (юрак касалликлари, қандли диабет, буйрак касалликлари, ўпканинг сурункали касалликлари) қайд этилмоқда”,-дея таъкидлади  у. 

Бироқ, инспекторнинг  қўшимча қилишича,  мамлакатда  ўлим ҳолати ёшларда ҳам қайд этилишига уларнинг тиббий ёрдамга ўз вақтида мурожаат этмаганликлари сабаб бўлган.

Шу билан бирга, Отабеков коронавирусга чалинган беморларни даволаш неча кун давом этиши  ва соғайгандан сўнг улар  вирус ташувчиси бўлиши мумкинми, деган саволга  ҳам жавоб берди.

Унинг  айтишича,   даволаш  муддати касалликнинг даражаси, кечиши ва беморнинг умумий аҳволига боғлиқ. Ўзбекистонда беморларнинг даволаниши ва  соғайиши ўртача 25 кунни ташкил этди.

Шу билан  бирга Отабековнинг сўзларига кўра, ҳаттоки соғайган киши ҳам вирус ташувчиси бўлиши мумкин. Бироқ, бу қанча давом этиши ҳозирча номаълум.  

“Вирусларга қарши организмда антителалар ишлаб чиқарилади. Агар антителалар вақт ўтиши билан ўзгармайдиган ва организмда узоқ вақт сақланиб турадиган антителалар устида ишлаб чиқарилса, унда иммунитет умрбод сақланиши мумкин. Соғайган одамларда мавжуд вируснинг қолдиқлари баъзан мусбат натижа бериши мумкин”, -деди у.  
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+