Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби эксперти Ҳабибулла Оқилов АОКАда бўлиб ўтган брифингда вируслар блокатори сотиб олишга арзийдими, деган саволга жавоб берди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Бейдж-блокаторлар дорихоналарда сотилиб, нархи ҳам арзон эмас. Кашфиётчиларнинг таъкидлашича, бейджга киритилган диоксид хлорид моддаси инсон атрофидаги икки метр ҳавони зарарсизлантиришга ва бактерия, вирус ва қўзиқоринларни йўқ қилишга ёрдам беради. Блокатор илк бор Японияда пайдо бўлган.
Блокаторнинг самарадорлиги ҳақида сўз юритган Оқиловнинг фикрича, ишлаб чиқарувчи компаниялар бейджлар ҳақиқатан инсон атрофида тозаликни таъминлашга қодирлигини таъкидлашсада, бу бирор-бир нуфузли илмий мақолага асосланмаган.
Эксперт диоксид хлор буғ шаклида А грипп вируси фаоллигини пасайтириши бўйича маълум тадқиқотлар ўтказилганлигини тасдиқлади. Бироқ, уни пластик ёки қоғозга киритиш эмас, балким сепиш лозим.
Оқиловнинг сўзларига кўра, россиялик блокаторлар ишлаб чиқарувчилардан бири ушбу маҳсулот Пастер номидаги Санкт-Петербург эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот институтида синовдан ўтказилганлигини реклама килган.
Шундан сўнг институт унинг номидан фойдаланишни бекор қилишни сўраб, бейжд вирусга қарши фаоллика текширувдан ўтказилганлиги, бироқ олинган натижалар унинг фаоллиги ҳақида хулоса бермаслиги ҳақида расмий баёнот билан чиққан. Бундай хулосалар кенг миқёсдаги клиник текширувлар асосида олиниб, институтда улар ўтказилмаган.
Изоҳлар мавжуд емас