Загрузка
Загрузка
Навбатдаги бепул томоша. Тошкентда қиммат гўшт сотмаслик бўйича норасмий тақиқ ўрнатилган
Жамият

Навбатдаги бепул томоша. Тошкентда қиммат гўшт сотмаслик бўйича норасмий тақиқ ўрнатилган

845
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шанба кунидан бошлаб Тошкент бозорлари ва супермаркетларида қиммат гўшт сотмаслик бўйича норасмий тақиқ жорий этилган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Мазкур ҳолатни мухбиримиз билан қилган мулоқотда бир нечта сотувчилар ҳам тасдиқлашган. Уларнинг айтишича, жума куни президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда гўшт нархларнинг ошиши танқид қилинган сўнг, шанба куни санитария талабларини текшириш ва нарх ошишини кузатиш баҳонасида пойтахт бозорларининг аксариятига расмийлар боришган. Бироқ, бунинг оқибатида яна бир томоша бошлаб берилган. Яъни қассобларга норасмий тарзда гўштни 60 минг сўмдан қиммат сотиш тақиқланган.

Шунга ўхшаш кўплаб ҳолатларни бозорда яхши гўшт сотиб ололмаган ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ҳам тасдиқлашмоқда. Улар ўз ҳудудларида гўштни 45 минг сўмдан 60 минг сўмгача сотиб олишга ҳаракат қилишганида, сотувчилар қўшимча равишда суяк ёки ёғ қўшиб беришни таклиф этишган.

"Бу яна бир кўзбўямачилик, гўшт нархи фақат ёрлиғларда пасайган. Аслида, у ўша гўшт, фақат бошқа турдагиси қўшиб берилаяпти. Илгарироқ шу вазият пиёз ва картошкага нисбатан юз берганди. Бу кетишда гўшт яширинча сотила бошлайди, бозор эса хуфёна тус олади", - деди сотувчилардан бири мухбиримизга.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар ҳам бонг уришмоқда. Агар илгари фақат нархларнинг ўсиши кузатилган бўлса, энди улар танлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, сифатсиз гўштни сотиб олишга мажбур қилинишмоқда.

“Халқни алдаш нима керак? Экобозорга кираверишда 60 минг сўмдан гўшт сотилаётганди. Олмоқчи бўлганимда, сотувчи суяк қўя бошлади. “Ахир шундай ҳам суяк кўп, бошқа қўйманг”, - деганимда, сотувчи “Ундай бўлса сотмайман”, - деди. Расмий менежер Б.Каримовга мурожаат қилганимизда у ҳам сотувчининг гапини тасдиқлади. Бу томошадан нима фойда”, - дея ёзмоқда фойдаланувчилардан бири.

“Барча бозорларда ҳоким томонидан ёзилган сценарий асосида спектакль уюштирилмоқда. Халқ ҳисобидан яшаётган амалдорлар одамлар ҳақида нимага ўйлашмайди? Ўзлари давлат томонидан ёрдам олишаётгандирда!”- дея таъқидламоқда бошқа бир фойдаланувчи.

Шу билан бирга, фойдаланувчиларнинг айтишича, гўшт нархининг пасайиши бошқа йирик супермаркетлар тармоғида ҳам кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда 60 минг сўмдан ошмаган гўшт нархларини акс этган суратлар эълон қилинган.

Мазкур ҳолатни "Корзинка.уз" супермаркетлар тармоғи ҳам тасдиқламоқда. Тармоқнинг Телеграмм-каналида гўшт нархлари чоп этилиб, унга қўшимча равишда “арзон нархдаги тоза гўшт харид қилинг”, деб ёзилган. 

  • Тўш – 52 990 сўм /кг
  • Қовурға – 52 990 сўм/кг
  • Мол гўшти – 54 990 сўм/кг
  • Биқин – 58 990 сум/кг
  • Бўйин – 59 990 сум/кг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+