Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Швейцариянинг Nestle компанияси чақалоқлар учун мўлжалланган сут аралашмаларининг айрим партияларида хавфли цереулид токсини мавжуд бўлиши мумкинлиги сабабли уларни сотувдан қайтариб олаётганини эълон қилди. Ушбу токсин истеъмол қилинганда болаларда кучли кўнгил айниши, қусиш ва қорин оғриғини келтириб чиқариши мумкин.
Агар сиз қуйидаги маҳсулотларни сотиб олган бўлсангиз, илтимос, уларнинг партия рақамини (қадоқдаги махсус код) текширинг:
-
NAN 1 OPTIPRO - партия 51490346AB, 51750346AA, 51900346AE, 51760346AA, 52180346AB, 52670346AE, 52680346AD, 51500346BA, 51910346BA
-
NAN 2 OPTIPRO - партия 5172080622, 5206080621, 5298080624, 5205080661, 5206080661, 5289080661, 5290080661, 5204080611, 5205080611
-
NAN кисломолочный (0-12 мес) - партия 51230017A1
-
NAN Supreme (0-12мес) - партия 52790742C1
-
ALFARÉ Amino - партия 51050017Y2, 51470017Y1, 52730017Y1
Қайтариб олиш тадбири Nestle компаниясининг глобал хавфсизлик кампанияси доирасида амалга оширилмоқда. Ташқи етказиб берувчидан олинган арахидон кислотаси таркибида цереулид токсини бўлиши эҳтимоли аниқланган.
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида цереулид миқдори нормативлар билан белгиланмаган бўлса-да, компания эҳтиёт чораси сифатида ушбу қарорга келган.
Бошқа партиядаги ёки бошқа турдаги Nestle маҳсулотлари хавфсиз ва уларга бу чеклов тегишли эмас.
Британиянинг Озиқ-овқат стандартлари агентлиги (FSA) берган маълумотга кўра, мазкур токсин иссиқликка ўта чидамли ҳисобланади. Бу шуни англатадики, сутни тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган қайноқ сув ёки пишириш орқали заҳарни зарарсизлантириш имконсиз. Агар бола ушбу маҳсулотни истеъмол қилса, касаллик аломатлари жуда тез юзага келади.
Nestle ҳозирча ушбу маҳсулотдан заҳарланиш билан боғлиқ тасдиқланган ҳолатлар қайд этилмаганини маълум қилди. Бироқ, эҳтиёт чораси сифатида Британия ва Ирландия бозорларидаги шубҳали партиялар йиғиб олинмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас