Загрузка
Загрузка
"НО-ШПА" товар белгисидан ноқонуний фойдаланган тадбиркорга 82 миллион сўм жарима тайинланди
Жамият

"НО-ШПА" товар белгисидан ноқонуний фойдаланган тадбиркорга 82 миллион сўм жарима тайинланди

50
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Адлия вазирлиги томонидан Венгриянинг Opella Healthcare Hungary Kft компаниясига тегишли бўлган "НО-ШПА" товар белгисини ҳимоя қилиш юзасидан йўллаган мурожаати атрофлича кўриб чиқилган. Мурожаатни ўрганиш давомида бошқа  компания "НO-ШПА" товар белгисига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган "ДРО-ШПА" белгили ва график элементли фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлиги аниқланган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолати юзасидан ҳуқуқбузар юридик шахсга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 82,4 миллион сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган. Бу каби чоралар интеллектуал мулк ҳуқуқларини таъминлаш ва бозорда қалбаки маҳсулотлар айланишининг олдини олишга қаратилган.

Адлия вазирлиги барча тадбиркорлардан ўз брендларини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказишни сўраган. Шунингдек, ўз брендидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига дуч келганда вазирликнинг 1008 ишонч телефони ёки info@adliya.uz электрон почта манзили орқали хабар бериш тавсия этилиши билдирилган.

Ўтган йили Mars Incorporated корпорацияси вакиллари ҳам Рақобат қўмитасига сурхондарёлик шоколад батончиклари ишлаб чиқарувчиси устидан шикоят билан мурожаат қилганди. Уларнинг фикрича, "Сурхон ошпази" фирмаси ўз маҳсулотлари учун Twix ва Bounty брендларига ўхшаш савдо белгиларидан фойдаланиб, истеъмолчиларни чалғитаётган эди. Шу сабабли  "Сурхон ошпази" компаниясига мажбурият юклатилгани ҳақида маълум қилган эдик. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...