Номаълум Аскар Қабридаги Мангу олов заррачаси Тошкентга келтирилади
Жамият

Номаълум Аскар Қабридаги Мангу олов заррачаси Тошкентга келтирилади

707

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 7 май куни “Хотира олови” - Кремль девори ёнидан Номаълум Аскар Қабридаги Мангу олов заррачаси Тошкентга келтирилади. Бу ҳақда Рус уйининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Хотира ва кадрлаш куни ҳамда Ғалаба кунига бағишлаб ўтказилаётган ҳарбий-ватанпарварлик акция доирасида Москвадан Ўзбекистон пойтахтига олиб келинадиган оловдан жинчироқлар ёқилади.

Тадбир 7 май куни соат 11-00да Қуролли кучлар Давлат музейи ҳузуридаги Жасорат майдони (Мирзо Улуғбек кўчаси 98 уй)да бўлиб ўтади. Акцияда барча хохловчилар иштирок этиши мумкин.

Кремль девори ёнидаги Номаълум Аскар Қабридаги Мангу олов қайғу рамзи бўлиб, мамлакатимизни ва бутун дунёни фашистлар тажовузидан ҳимоя қилган буюк ғолиблар хотирасига ҳурмат белгисидир.

Тошкентдаги Мангу олов заррачаларининг ёқилиши фашизмга қарши курашган аскар ва зобитларга рамзий маънода миннатдорчилик ва ҳурмат изҳор этиш имконини беради. Бу ўз авлодларини учинчи Рейх даҳшатларидан ҳимоя қилганлар хотираси Ўзбекистонда тирик эканининг яна бир исботидир.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+