Загрузка
Загрузка
Оҳангаронда саноат, технологиялар ва кооперация кўргазмаси бўлиб ўтади
Жамият

Оҳангаронда саноат, технологиялар ва кооперация кўргазмаси бўлиб ўтади

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент — Batafsil.uz. Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 14-15 май кунлари тоғ-кон саноати ва металлургия соҳасида кооперацияни ривожлантиришга бағишланган "Миллий саноат занжири" кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазманинг асосий мақсади маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, хусусий сектор ва йирик саноат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, импорт ўрнини босишни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Тадбир Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ ва Электрон кооперация портали кўмагида ташкил этилмоқда.

Кўргазма тоғ-кон ва металлургия йўналишида бўлиб ўтади. Унинг доирасида геология ва кончилик соҳасидаги юқори технологик маҳсулотлар, саноат стартаплари, илмий ишланмалар ва истиқболли лойиҳалар намойиш этилади.

Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, "тиркама" механизми орқали саноат кооперациясини ривожлантириш, кафолатланган шартномалар тузиш, шунингдек, бизнес ва йирик саноат корхоналари ўртасида янги шериклик алоқаларини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.

Майдон ишлаб чиқарувчилар ва корпоратив мижозлар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиладиган жой бўлиши кутилмоқда. Иштирокчилар ўз маҳсулотларини тақдим этиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш ва янги шартномалар тузиш имкониятига эга бўладилар.

Кўргазмада иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлар қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишлари мумкин: 94 505-85-05 ва 97 888-10-01.

Тадбир Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, "Янгилик" маҳалласи, Саноат зонаси кўчаси, 147-уй манзилида бўлиб ўтади.

Ҳамкорлик материали

 


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...