Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳудудида жорий иш ҳафтаси давомида ёғингарчиликсиз ва илиқ об-ҳаво кузатилиши, ҳаво ҳарорати эса кундан-кунга кўтарилиб бориши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, 15 майга келиб республиканинг аксарият ҳудудларида кундузги ҳарорат +32…+35 даражани, жанубий ва чўл зоналарида эса +38 даражагача иссиқни ташкил этади.
Сешанба куни фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, қолган ҳудудларда эса кам булутли об-ҳаво сақланиб қолади. Мамлакатнинг шимолий қисми ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 12–15 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Пойтахтда ҳаво ҳарорати бугун +25…+27 даража бўлса, ҳафта охирига келиб ҳаво +34 даражагача иссиқ бўлиши башорат қилинмоқда. Шамол шарқдан кучсиз ёки мўътадил тезликда эсади.

Изоҳлар мавжуд емас