Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани муносабати билан расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун алимент ҳисоблаш миқдори ҳам кўпайди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддасига мувофиқ, агар алимент тўловчи ишламаса ёки унинг даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, қарздорлик мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, алимент тўловчиларнинг 61 фоизи доимий иш жойи ёки расмий даромад манбаига эга эмас. Шу сабабли ўртача иш ҳақидаги ўзгариш ушбу тоифадаги фуқароларга бевосита таъсир кўрсатади.
2026 йил 28 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,8 миллион сўмдан ошган. Натижада расмий даромадга эга бўлмаган алимент тўловчилар учун ҳисобланадиган тўловлар миқдори автоматик равишда қайта кўриб чиқилган.
Янги ҳисоб-китобларга кўра, бир нафар бола учун алимент тахминан 1,7 миллион сўмни ташкил этади. Икки нафар бола учун бу кўрсаткич 2,3 миллион сўм атрофида, уч ва ундан ортиқ бола учун эса 3,4 миллион сўмга яқинлашган.
Мутахассислар фикрича, мазкур тартиб болалар таъминотини яхшилаш ва алимент ундириш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган. Қайта ҳисоб-китоб амалдаги қонунчилик асосида автоматик тарзда амалга оширилади ва бунинг учун алимент олувчилардан қўшимча мурожаат талаб этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, МИБ Самарқандда алиментдан бўйин товлаган отани ушлаш учун "тузоқ" қўллаганди.

Изоҳлар мавжуд емас