Загрузка
Загрузка
Қоҳира университетида Ўзбек тили ва маданияти хонаси ташкил этилади
Жамият

Қоҳира университетида Ўзбек тили ва маданияти хонаси ташкил этилади

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миср пойтахтидаги Қоҳира университетида Алишер Навоий меросини ўрганиш ва ўзбек тилини ўқитишга ихтисослашган махсус марказ очилади. Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди делегациясининг Мисрга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича келишувга эришилди. 

Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан ташкил этилган илмий-маърифий мулоқотлар давомида Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг янги босқичи белгилаб олинди. Қоҳира университети проректори Маҳмуд Ал-Саид билан ўтказилган музокараларда нафақат ўзбек тили хонасини ташкил этиш, балки шарқшунослик ва туркий адабиёт йўналишларида қўшма тадқиқотлар олиб бориш, икки халқ адабиёти дурдоналарини ўзаро таржима қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Ташриф доирасида рақамли хизматлар муассасаси билан ҳам муҳим келишувларга эришилди. Унга кўра, Миср фондларида сақланаётган Алишер Навоий ва Темурийлар даврига оид нодир қўлёзмалар замонавий технологиялар асосида рақамлаштирилади ва кенг илмий доираларга тақдим этилади. Бу қадам Навоий ижодий меросини араб дунёсида кенг тарғиб этиш ва маданий алоқаларни тизимли ривожлантиришда муҳим стратегик аҳамият касб этади. 

2024 йилда соддалаштирилган инглиз тилида тайёрланган ўзбек тили грамматикаси бўйича биринчи дарслик айнан Мисрда Ўзбекистон элчихонаси кўмагида нашр этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...