Загрузка
Загрузка
Онлайн ишлайдиган ходим SMS орқали ишдан бўшатилиши мумкин
Жамият

Онлайн ишлайдиган ходим SMS орқали ишдан бўшатилиши мумкин

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Масофадан ишлайдиган ходимларга меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақида электрон шаклда хабар юбориш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Буни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, иш берувчи масофадан ишловчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилганда, тегишли буйруқ нусхасини унга қоғоз шаклида буюртма хат орқали ёки электрон тарзда юбориши шарт бўлади.

Электрон хабар "Ягона миллий меҳнат тизими"даги шахсий кабинет, ходим номига расмийлаштирилган телефон рақами, электрон почта ёки меҳнат шартномасида келишилган бошқа интернет дастурлари орқали юборилиши мумкин.

Шунингдек, хабарда меҳнат шартномаси бекор қилинган сана ва бунинг асослари кўрсатилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасида ходимни ишга тиклаш бўйича судга мурожаат қилишнинг уч ойлик муддатини ҳисоблаш тартибига ҳам ўзгартириш киритиш назарда тутилган.

Ушбу муддат буйруқ нусхаси ходимга топширилган ёки юборилган, шунингдек, электрон хабар келган кундан бошлаб ҳисобланиши таклиф этилмоқда.

Ҳужжат ҳали қонун сифатида қабул қилинмаган.

Таклифлар жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда.

Олдинроқ участка аҳолисининг 50 фоизидан ортиғи ишончсизлик билдирса, профилактика инспектори ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...