Загрузка
Загрузка
Тошкент метросига 28 та янги беш вагонли поезд олиб келинади
Жамият

Тошкент метросига 28 та янги беш вагонли поезд олиб келинади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ортиб, бекатлар ва поездларда тирбандлик кучаймоқда. Муаммони камайтириш учун 2027–2028 йилларда 28 та янги беш вагонли поезд харид қилиш ва мавжуд 40 та поездни ҳам беш вагонли қилиш режалаштирилган.

"Тошкент метрополитени" маълумотига кўра, 2026 йил сентябрь–октябрь ойларида метро хизматларидан 61,7 миллион нафар йўловчи фойдаланган.

Бу ўтган йилнинг шу давридаги 51,4 миллион нафарга нисбатан 20 фоиз кўп.

Ҳозирда метро кунига 1,2 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатмоқда.
Йўловчилар оқими кўпайиши натижасида айрим бекатларда тирбандлик юзага келмоқда. Баъзи йўловчилар поездга чиқиш учун навбатда туришга ёки кейинги поездни кутишга мажбур бўлмоқда.

Метрополитен маълум қилишича, янги поездлардан ташқари мавжуд 40 та замонавий поездга қўшимча вагонлар сотиб олиниб, уларнинг таркиби ҳам бешта вагонга етказилади. Бу чоралар поездларнинг йўловчи ташиш сиғимини ошириш ва гавжумликни камайтиришга қаратилган.

Айни пайтда метро паркида 55 та замонавий ва 30 та эски ҳаракат таркиби мавжуд. Замонавий поездлар 1 300 нафаргача, эскилари эса ўртача 1 000 нафаргача йўловчи таший олади.

Олдинроқ 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,6 фоизга (20 миллион нафарга) ошиб, жами 225,7 миллион нафарни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...