Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 545 километр янги темир йўл қурилади. Ангрен – Поп йўналиши ҳам модернизация қилинади
Жамият

Ўзбекистонда 545 километр янги темир йўл қурилади. Ангрен – Поп йўналиши ҳам модернизация қилинади

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли ишга туширилиши билан мамлакат орқали юк ташиш ҳажми 10 бараварга ошиб, йилига 15–16 миллион тоннага етиши кутилмоқда. Бу юк оқимини қабул қилиш учун Ўзбекистонда 2030 йилгача 545 километр янги темир йўл қуриш ва мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш режалаштирилган.

Давлат раҳбари миллий темир йўл тармоғини келгусидаги юк ташиш ҳажмига мос равишда ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган. Маълум қилинишича, ҳозирда мамлакатдаги темир йўлларнинг 25 фоизи тўлиқ қувватда, яна 15 фоизи эса ортиқча юклама билан ишламоқда.

Режага кўра, 2030 йилгача электрлаштирилган темир йўллар улуши 65 фоизга, электропоездлар парки эса 31 тага етказилади.

Шунингдек, келгуси йилда Ангрен – Поп темир йўл линияси модернизация қилинади. Ушбу йўналишда иккинчи темир йўл тармоғини қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Апрель ойидан эса Тўқимачи – Ангрен йўналишида иккинчи темир йўл қурилиши бошланади.

Бундан ташқари, Тошғузор – Қумқўрғон темир йўл участкаларини модернизация қилиш ишлари якунланади. Андижон – Хонобод ва Қумқўрғон – Қудуқли йўналишлари тўлиқ электрлаштирилади.

Тошкент – Самарқанд йўналишида эса мавжуд темир йўлдан алоҳида юқори тезликдаги янги линия қуришга киришиш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 8 миллиард долларни ташкил этади. Президент халқаро молия ташкилотлари ва инвесторларни уларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга чақирган.

Олдинроқ Ўзбекистонда маҳаллий авиакомпаниялар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида авиайоқилғи акциз солиғидан озод этилиши, унга қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкаси қўлланилиши хабар қилинганди. Шунингдек, эҳтиёт қисмлар импорти ва ҳаво кемаларини ижарага олиш бўйича ҳам солиқ-божхона имтиёзлари жорий этилиши айтилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...