Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, ноябрь охири учун хос бўлган меъёрий кўрсаткичларга қайтиши кутилмоқда. 28–29 ноябрь кунлари республика ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, айрим жойларда эса туман тушиши ва кучли шамол кузатилиши мумкин.
Бугун, 27 ноябрь куни мамлакатнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлади. Фарғона водийсининг шимолий ҳудудларида, эрталаб эса Тошкент вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республика тоғли ҳудудларида бугун айрим жойларда ёмғир ва қор кутилмоқда.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 3–8 даража, кундуз кунлари 10–15 даража, мамлакат жанубида эса 17–20 даражагача кўтарилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади.
Шимолий ҳудудлар ва Фарғона водийсида унинг тезлиги 13–18 метр/секундгача, айрим жойларда 20–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Баъзи ҳудудларда шамол чанг-тўзон билан кузатилади.
Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво 10–12 даражагача илийди. Шанба ва якшанба кунлари ҳам ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Пойтахтда дам олиш кунлари ҳарорат кечалари 4–6 даража, кундуз кунлари 13–15 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади.

Изоҳлар мавжуд емас