Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли эколог, Марказий Осиё иқтисодий ҳамкорлик институти директорининг ўринбосари, сув хўжалиги ва ирригация соҳасида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган ҳамда кўплаб мақолалар ва монографиялар муаллифи Искандар Абдуллаев мухбиримизга нима учун Тошкентдаги биринчи қор бу қадар ифлос эканлигини айтиб берди.
Қайд этиш керакки, бугун мамлакат ижтимоий тармоқлари Тошкентда ёғаётган ғаройиб ифлос қорнинг фото ва видеоларидан том маънода портлаб кетди. Одамлар бундай қор остида юрмасликни маслаҳат беришмоқда, чунки у кийимда ифлос излар қолдиради.
"У устки кийимларни расво қилади. Қуритгандан сўнг, кийимда доғлар қолади. Ювилиб кетадими-йўқми, ҳали билмаймиз", - деб ёзмоқда фойдаланувчилардан бири.
"Мен машинани қордан тозаладим, унинг остида чанг ва лой бор эди. Бу ҳеч қачон содир бўлмаган", - дея қайд этмоқда бошқа бир фойдаланувчи.
Batafsil.uz. мухбири эколог Искандар Абдуллаевдан нима бўлаётганини ва нега қор оқ емас, балки чанг аралаш келаётганини сўради.
"Қор-ҳавони чанг ва зарарли моддалардан тозалайдиган метеорологик ҳодиса ҳисобланади. Қордан кейин ҳаво тоза бўлади. Кўпчилик қор ёққандан кейин нафас олиш ҳам осонроқ эканлигини тасдиқлайди. Бугунги кунда барчамиз кузатаётган ва "ифлос қор" деб атаётган нарса, илгари содир бўлган чанг бўронининг оқибатидир. Айни пайтда қор чангли ҳавони тозалайди", - деб изоҳ бермоқда олим.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, ёмғир ва қор бўрон келтирган чангдан нафас олишга мажбур бўлган Тошкент аҳолиси учун энг яхши совғадир.
Мутахассисларнинг айтишича, қор кристаллари ҳавонинг қалин қатламидан ўтиб, уни тозалайди: яъни қаттиқ заррачалар ва газсимон бирикмаларни олиб тушади. Шу билан бирга, Тошкент аҳолисининг бахти икки баробар чопган– бу галги қор зарралари катта, йирик қор зарраларини тортиш юзаси қор доначаларидан кўра анча юқори, шунинг учун тозалаш қобилияти юқорироқ саналади.
Изоҳлар мавжуд емас