Ортиқхўжаев реклама қўрилмаларининг ноқонуний  бузилиши  бўйича  берилган саволлардан сўнг журналистлардан  “қочиб” кетди
Жамият

Ортиқхўжаев реклама қўрилмаларининг ноқонуний бузилиши бўйича берилган саволлардан сўнг журналистлардан “қочиб” кетди

945

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев реклама қўрилмаларининг ноқонуний бузилиши   бўйича берилган саволлардан сўнг журналистлардан “қочиб” кетган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Воқеа сешанба куни, “Беш ташаббус ҳаракати” фестивали давомида ёшлар билан ўтказилган учрашувдан сўнг юз берган. Ёшлар билан мулоқот қилгач, ҳоким хизмат машинасига қараб борган. Шу пайтда бир неча саволлар билан мурожаат қилмоқчи бўлган журналистлар уни ўраб олган.

Ортиқхўжаев фестивалнинг ташкил этилиши бўйича берилган саволларга бемалол жавоб қайтарган. Бироқ, реклама қурилмаларининг ноқонуний бузилиши бўйича сўралганида, у саволлардан қочган ва журналистларни тарк этган.

Илгари ёзганимиздек, пойтахтда 700дан ортиқ билбордлар бузиб ташланган. Humo Media агентлиги директори Савелий Соколовнинг Batafsil.uz. мухбирига айтишича, ҳокимлик бузиш ишларига асос бўлувчи бирорта ҳужжат тақдим этмаган.


Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...