Загрузка
Загрузка
Жамият

Отабеков: Ўзбекистонда апрель – май ойларида аҳолини Pfaizer/Biontech вакцинаси билан эмлаш бошланади

15890
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон санитария-эпидемиология осойишталиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Нурмат Отабековнинг Қозоғистон "Хабар-24" телеканалига берган баёнотига таянган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон апрель – май ойларида аҳолини Pfaizer/Biontech вакцинаси билан эмлашни бошлайди.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Ўзбекистон Pfizer-BioNTech (АҚШ-Германия) томонидан ишлаб чиқарилган Comirnaty вакцинасининг 100 минг дозасини олишни режалаштираётгани маълум бўлганди. Бундан ташқари, GAVI альянси вакцинани ҳудудларга етказиш учун 17та йирик совутгич юк машинаси, шунингдек, 206 та юк минивэнларини тақдим этган.

"Биламизки, бу вакцина махсус совутиш режимини талаб қилади. Уни сақлаш учун совутиш мосламалари керак бўлиб, ҳарорат -70 даражада бўлиши лозим. Бизда -70 даража учун мўлжалланган совутиш қурилмалари мавжуд. Уйлайманки, Ўзбекистонда оммавий эмлаш апрель-май ойларида бошланади", - деди Отабеков.

Ўзбекистонда 34 миллиондан ортиқ киши яшайди. Pfaiser-Biontech бир мамлакатга шунча миқдордаги препаратни етказиб бера олмаслиги аниқ. Шунга қарамай, республика аҳолисининг 20 фоизини эмлаш режалаштирилган. Бу 7 миллионга яқин фуқарони ташкил этади. Ўзбекистон шунча миқдордаги дозаларни сотиб олиш учун буюртма берган. Шу билан бирга, ўзбекистонликлар мутлақо бепул ва ихтиёрий равишда эмланиши мумкин бўлади.

Расмийларнинг айтишича, ҳеч ким мажбурий эмланмайди. Аввало, 65 ёшдан ошганлар, тиббиёт ходимлари ва таълим соҳаси мутахассислари вакцина олишади.

Бугунги кунда мамлакатда Россиянинг Sputnik V вакцинаси жадаллик билан рўйхатдан ўтказилмоқда. Вирусологлар Хитойнинг "Zhifei" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган препаратни ҳам синовдан ўтказишмоқда. Бугунги кунга келиб, 4000 дан ортиқ ўзбекистонликлар вакцинани ўзларида синаб кўришган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...