Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғонада 105 нафар боғча тарбияланувчисининг заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши кассация инстанциясида қайта кўриб чиқилди. Суд иш бўйича аввалги ҳукмнинг айрим қисмларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди 2026 йил 21 сентябрда чиқарган ҳукмга кўра, Garden catering trade компанияси раҳбари Шавкат Турдалиевга бир нечта жиноятлар бўйича тайинланган жазолар қисман қўшилиб, якуний жазо сифатида 3 йил 9 кун муддатга озодликни чеклаш белгилаганди.
Ҳодиса 2026 йил февраль ойида Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида содир бўлган. Болаларда иситма, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиши каби аломатлар кузатилган.
Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг 21 сентябрдаги ҳукми билан Garden Catering Trade МЧЖнинг тўрт нафар мансабдори — раҳбари, технологи, директори ва ҳисобчиси айбли деб топилган эди. Бироқ кассация инстанцияси раҳбар ва технологга оид аввалги ҳукм қисмини бекор қилиб, уларга нисбатан янги айблов ҳукмини чиқарган.
Маълумот учун, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2024 йилда Фарғона вилояти боғчаларида овқатланишни ташкил этиш жараёнларини ўрганган. Текширувда озиқ-овқат етказиб берувчиларни танлашда давлат харидлари қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган.
Кассация инстанцияси қарорига кўра, Garden Catering Trade раҳбари 4 йилга, жамият технологи эса 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилган.

Изоҳлар мавжуд емас