Загрузка
Загрузка
ОТБ Ўзбекистонга кичик ва аёллар бизнесини молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион доллар ажратади
Жамият

ОТБ Ўзбекистонга кичик ва аёллар бизнесини молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион доллар ажратади

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 300 миллион доллар миқдоридаги кредитни маъқуллади. Маблағларнинг бир қисми - 100 миллион доллар имтиёзли шартларда берилмоқда.

Режалаштирилган чора-тадбирлар орасида микрокредитларнинг максимал миқдорини ошириш, микромолиялаш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш, Тадбиркор аёлларни молиялаштириш халқаро кодексига қўшилиш, шунингдек, исломий микромолиялаш учун меёрий базани ишлаб чиқиш кабилар бор.

Бундан ташқари, кредит ўзини ўзи банд қилганлар ва микро тадбиркорлар учун молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятини очади, гендер тенглигини рағбатлантиришга ёрдам беради ва молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиради.

Дастурнинг яна бир асосий элементи микромолиялаш секторини таркибий ўзгартиришни қўллаб-қувватлашдир. Депозитларни қабул қилувчи микромолия банкларини ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бу молиялаштириш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради. Бугунги кунга қадар бундай банкларни ташкил этиш учун иккита дастлабки лицензия берилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда микромолия ташкилотларига ислом молияси хизматларини кўрсатишга рухсат берилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...